Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

81-модда - Мазолим маҳкамаси халифани вазифасидан четлатиш ҳуқуқига эга бўлганидек, давлатдаги ҳар қандай ҳоким ёки хизматчини ишдан олиш ҳуқуқига ҳам эга.


82-модда - Мазолим маҳкамаси ҳар қандай зулмни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ўринда зулмлар давлат жиҳозидаги шахсларга тааллуқли бўлишининг ёки халифанинг шариат аҳкомларига зид ишларига ёки давлат раиси табанний қилган дустур, қонун ва бошқа шаръий ҳукмлардаги қонуншунослик ҳужжатларидан бирортасининг маъносига ёки бирор солиқ солишга, ёки бошқа ишларга тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ.


83-модда - Мазолим қозилигида қазо мажлиси, жавобгарни чақириш ва даъвогарнинг бўлиши шарт қилинмайди. Балки маҳкама, ҳеч ким даъво қилмаса ҳам, зулмни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.


84-модда - Ҳар бир инсон хусуматда ҳам, ҳимояда ҳам хоҳлаган одамини - мусулмон ёки ғайримусулмон, эркак ёки аёлни - ўзидан вакил қилиш ҳуқуқига эга. Бунда вакил қилувчи билан вакил қилинувчининг ўртасида фарқ йўқ. Вакил вакиллигига ҳақ олиши жоиз. Ҳақ икки томоннинг розилигига қараб белгиланади.


85-модда - Васий ва валий каби хос амалларда ёки халифа, ҳоким, хизматчи, мазолим қозиси ва муҳтасиб каби умумий амалларда ҳуқуққа эга бўлган ҳар қандай шахс хусумат ёки ҳимоя борасидагина - васий ёки валий, халифа, ҳоким, хизматчи, мазолим қозиси ёки муҳтасиб сифатида - ўз ўрнига ўзининг барча ҳуқуқида вакил тайин қилиш имкониятига эга. Бу ҳолатда унинг даъвогар ёки жавобгар бўлишининг фарқи йўқ.


Волийлар
86-модда - Ислом давлати ҳукм юритаётган ўлка ваҳдат (бирлик)ларга бўлинади ва ҳар бир ваҳдат вилоят деб номланади. Ўз навбатида ҳар бир вилоят ҳам ваҳдатларга бўлинади ва улар амола деб номланади. Вилоятга мутасаддий бўлган шахс волий ёки амир, амолага мутасаддий бўлган шахс омил ёки ҳоким деб номланади.


87-модда - Волийлар халифа томонидан тайинланади. Омиллар халифа томонидан ва халифа тайин этиш ҳуқуқини берган волий тарафидан тайинланади. Муовинларга қўйилган шартлар волий ва омилларга ҳам қўйилади, яъни улар эркак киши, ҳур, мусулмон, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли ва топширилган ишларга лаёқатли бўлишлари шарт. Улар тақволи ва кучли кишилардан танлаб олинади.


88-модда - Волий ўз вилоятида халифанинг ноиби сифатида ҳукм юритиш ва идораларнинг ишларини назорат қилиш ҳуқуқига эга. У ўз вилоятидаги аҳоли устидан ҳукм юритади ҳамда молия, қазо ва қўшиндан ташқари вилоятига алоқали барча ишларни кўриб чиқади. Бироқ, шурта идорий жиҳатдан эмас, балки фақат ижро этиш жиҳатидан унинг қўл остида бўлади.

 

189-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203